Синоптиклар маълумотига кўра, 2–4 июнь кунлари республика бўйлаб ҳарорат аста-секин пасайиб, 28–33 даража, жанубда 34–37 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.
5 июнь куни
эса асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида
қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол
тезлиги секундига 7–12 метр, баъзи жойларда 15–20 метргача
кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва
тоғли ҳудудларда 1–5 июнь кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши,
момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан сел-сув тошқинлари юзага
келиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрида 1 июнь куни қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кейинги кунларда ҳарорат аста-секин пасайиб, 29–31 даражагача тушади. 5 июнь куни эса ёғингарчилик кутилмаяпти.