Танловнинг расмий натижаларига кўра, профессор Озода Абдуллаева томонидан тақдим этилган «Motocognition» инновацион ишланмаси олтин медалга муносиб деб топилган.

KIWIE — турли мамлакатлардан хотин-қиз ихтирочи ва инновациячиларни бирлаштирувчи халқаро танловлардан бири бўлиб, унда замонавий илмий-техник ишланмалар ва инновацион ғоялар халқаро экспертлар томонидан баҳоланади.

Мазкур натижа олиманинг илмий-ижодий ва инновацион фаолиятидаги муҳим ютуқлардан бири бўлиш билан бирга, Ўзбекистоннинг, хусусан, Наманган вилоятининг илмий-инновацион салоҳиятини халқаро майдонда намоён этади.

Таъкидланишича, бундай ютуқлар ёшларнинг илм-фан ва инновацияларга қизиқишини ошириш, уларни янги ғоялар ва истиқболли лойиҳалар устида изланишга рағбатлантиришга хизмат қилади.