Мулоқот давомида Фредерик Старр Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро майдонда ҳамда минтақада хавфсизликни таъминлаш борасидаги ташаббусларини юқори баҳолашини билдирди.
Шунингдек, эксперт Ўзбекистонда медиа соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар ва сўз эркинлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни алоҳида эътироф этди.
Учрашув якунида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида хорижий оммавий ахборот воситалари учун таҳлилий мақолалар тайёрлайдиган журналистлар ва сиёсий шарҳловчиларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Бу борада журналистлар ва сиёсий шарҳловчиларнинг малакасини ошириш, халқаро медиа майдонида Ўзбекистон ҳақидаги таҳлилий материаллар кўламини кенгайтириш масалалари ҳамкорликнинг асосий йўналишларидан бўлиши мумкин.