Тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг Сирдарё туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони кўздан кечирилган. У ерда 1983 йилда туғилган Тожикистон фуқароси ҳамда Қашқадарё вилоятида яшовчи, 1962 йилда туғилган, аввал гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган яна бир фуқаро борлиги аниқланган.

Суриштирув давомида мазкур уч шахс қўшни Тожикистондаги наркокурерлар томонидан Жиззах вилоятининг Янгиобод тумани ҳудудидаги хуфия жойга яширилган наркотик моддаларни олиб, уларни сотиш ва тарқатиш орқали моддий манфаат орттиришни режалаштиргани аниқланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, хуфия жойдан умумий оғирлиги 13 килограмм 653 грамм «опий» моддаси олиб қўйилди.

Мазкур ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.