Жомбой туманида жойлашган “Ш.” МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида текширув ўтказилганда қатор қоидабузарликлар аниқланган.
Хусусан, объектда лойиҳа талабларига зид равишда қўшимча компрессор ўрнатилгани, шунингдек газни ҳисобга олиш тизими белгиланган меъёрларга риоя этмаган ҳолда ишлатилгани маълум бўлган.
Бу эса табиий газдан ноқонуний фойдаланишга олиб келган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мазкур ҳолат ортидан давлатга 6 миллиард 480 миллион сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳудудгазтаъминот ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Ҳозирда мазкур иш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.