Ўтган йили ушбу мукофот америкаликлар Уильям Келин и Гренн Семенце ва британиялик Петер Ратклиффга тирик инсон ҳужайралари танадаги кислороднинг пасайишига қандай таъсир кўрсатиши борасидаги ишлари учун топширилди.
Стокгольмдаги Нобел қўмитаси сешанба куни физика, чоршанба куни кимё, пайшанба куни адабиёт ва кейинги душанба куни иқтисодиёт соҳасидаги совриндорларни эълон қилади. Тинчлик мукофоти совриндори жума куни эълон қилинади.
Нобел мукофотининг миқдори 9 миллион швед кронасини (миллион доллар атрофида) ташкил этади.
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ равишда Стокгольмдаги маросим тарихда биринчи маротаба лауреатлар ва жамоатчилик иштирокисиз онлайн тарзда ўтказилмоқда. Ослода у чекланган шаклда ташкил этилади.
Бу йил 318 номзод (211 киши ва 107 ташкилот), шу жумладан Дональд Трамп, Жо Байден, Владимир Путин, Алексей Навальний ва Светлана Тихановская номзодлари илгари сурилди.
Мукофот 1901 йилдан бери топширилиб келинмоқда. Унга швед муҳандиси ва тадбиркори Альфред Нобел асос солган, унга асосан динамит ихтироси олиб келган катта бойликни мукофотларни тўлаш учун васият қилиб қолдирган.