Форум  доирасида рақс, миллий  ансамбллар,  мусиқий  ижод  ва  анъанавий санъат усталарини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилмоқда.

Ҳунармандчилик кўргазмасида 3 нафар ҳунармандларимиз ҳамда "Ҳунарманд” уюшмаси тасарруфидаги “Craft and art” МЧЖ иштирок этмоқда. 

Кўргазмада миллий либослар йўналишида бухоролик ҳунармандлар Мадина  Ражабова, “Миниатюра, ранг тасвир, наққошлик ва бўёқли нақшлар” ҳамда хатотлик йўналишида Сатторова Сайидабону, навоийлик ҳунарманд  каштачилик йўналишида  Феруза Қулматова ҳамда "Ҳунарманд” уюшмаси тасарруфидаги “Craft and art” МЧЖ мисгарлик, ёғоч ўймакорлиги, кулолчилик ва бошқа ҳунармандчилик йўналишларида жами  500 турдан ортиқ ҳунармандчилик маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.