Унга кўра, ўтган ҳафтада 2,6 миллиондан ортиқ кишида СOVID-19 аниқланиб, беморларнинг қарийб 8,5 минг нафари ҳаётдан кўз юмди.Таҳлиллар 21-27 ноябрь саналарида дунё бўйича коронавирусга чалиниш ҳолатлари 2 фоизга ошганини тасдиқлайди. Шунга қарамай, хасталик қурбонлари сони 5 фоизга камайгани бироз таскин берувчи кўрсаткич. 

Касалланишлар сонининг сезиларли ўсиши Жанубий ва Шимолий Америка қитъалари (+19 фоиз) ҳамда Ғарбий Тинч океани минтақаси мамлакатларида (+ 8 фоиз) рўйхатга олинди. Африка (-18 фоиз), Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси (-17 фоиз), Европа (-14 фоиз) ҳамда Жануби-Шарқий Осиёда (-8 фоиз) эса аксинча пасайиш динамикаси қайд этилди.

Ўлим кўрсаткичлари эса асосан Африка (-79 фоиз), Европа (-35 фоиз) ва Шарқий Ўрта ер денгизи минтақаси мамлакатларида (-20 фоиз) камайди. Америка (+21 фоиз), Ғарбий Тинч океани минтақасида (+9 фоиз) ва Жануби-Шарқий Осиёда (+5 фоиз) бунинг акси кузатилди.

Ўтган ҳафтада энг кўп беморлар аниқланган мамлакатлар:
 
 Япония — 698 минг,
 Жанубий Корея — 378 минг,
 АҚШ —296 минг, 
 Франция — 230 минг,
 Италия 161 минг,

Энг кўп ўлим ҳолатлари қайд этилган давлатлар: 

 АҚШ — 2611,
 Япония — 1000, 
 Бразилия — 535,
 Италия — 419,
 Хитой — 395.