Самимий суҳбатлар ва баҳру байтлар беллашуви йиғилганларда катта таассурот қолдирди.    

Шунингдек, нуфузли меҳмонлар муассасада ўқувчиларга яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари, Президентимиз томонидан ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларнинг истеъдодини янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган 5 та ташаббус йўналишлари бўйича тўгарак фаолиятлари ва ўқувчиларнинг ижодий ишлари билан танишдилар.

Мактабда “Дўстлик мадҳи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Ўқувчилар томонидан айтилган ўзбек ва турк тилларидаги шеърлар меҳмонлар томонидан юксак баҳоланди.

Бу ҳақда тайёрланган лавҳа Туркия телевидениясида эфирга узатилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Ахборот хизмати