Шунингдек, бошқармадаги мавжуд барча компьютерлар ва тегишли тармоқ қурилмалари “Ўзбекнефтгаз”АЖ корпоратив тармоғига уланди ва интернет билан таъминланди.
Бундан ташқари, бинонинг сервер майдончасига “6U” туридаги коммуникация шкафи монтаж қилинди. Рақамли IP АТС “Grandstream UCM6302” телефон станцияси ўрнатилди ва “Grandstream GXW4232 VoIP” шлюзи созланди.
“Шўртан” кони, “Бетман” ва “Нишон” Сиқув компрессор станциялари биноларига “Grandstream HT814”, “Grandstream HT818”, қурилмалари ўрнатилди.
Шу билан бирга, бошқарма маъмурий биноси ҳудудида жойлашган бинолар ўртасида оптик тола алоқа ўрнатилиши бўйича тармоқ чизмаси лойиҳаси, биноларда мавжуд тармоқ нуқталари схемалари ишлаб чиқилди.
Келгусида “Ўзбекнефтгаз”АЖ Бошқарув аппарати маъмурий биноси ҳамда барча нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари объектларида технологик жараёнларни онлайн назорат қилиш ва кузатиш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни босқичма-босқич амалга ошириш режалаштирилган.
"Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати