Агар эмлаш воситалари танқислиги муаммоси бартараф этилса, 2030 йилга бориб, бу кўрсаткич яна 30 фоизга ошиши мумкин.
Бироқ охирги йиллар, хусусан, пандемия даврида дунё бўйича аҳолининг вакциналарга бўлган ишончи пасайиб бораётгани хавотирли ҳолат. ЮНИCЕФ томонидан эълон қилинган сўнгги ҳисобот ушбу муаммо таҳлилига бағишланди.
Қайд этилишича, ижтимоий сўровда иштирок этган 55 давлатдан 52 тасида уч йил ичида болаларни эмлашга нисбатан жамоатчилик иштиёқи пасайган.
Ҳиндистон, Вьетнам, Хитой давлатларида иммунизациянинг аҳамиятини юқори, Япония, Жанубий Корея ва Папуа-Янги Гвинеяда эса аксинча паст баҳолашган.
Европа давлатлари ўртасида Португалия, Швеция ва Ирландия аҳолисининг вакциналарга ишончи баланд. Хорватия, Латвия ва Россияда эса бунинг акси кузатилган.
Шунга қарамай, болажонларимиз соғлиги учун вакциналар зарур, деб ҳисобловчилар қатлами 80 фоиздан юқори бўлиб чиқди.
Ҳисоботда келтирилишича, 2019-2021 йиллар давомида 48 миллион нафар ўғил-қиз юқумли касалликларга қарши вакцина олмаган. 19 миллион бола эса тўлиқ босқичда эмланмаган.
Бу, турли эпидемиялар, масалан, 2021-2022 йилларда қизамиқ билан касалланиш кўрсаткичлари икки баравар кўпайишига сабаб бўлди.
Қолаверса, экспертлар беморлар сони ортиши Африка ва Жанубий Осиёда вакциналар тақчиллиги муаммоси билан ҳам боғлиқ, деган хулосада.
Уч йилда 48 миллион бола юқумли касалликларга қарши эмланмаган – ЮНИСЕФ
Тадқиқотларга кўра, вакциналар йилига ўртача 4,5 миллион кишининг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти натижалари ва келгуси режалари кўриб чиқилди
- Бош режа ва мастер-режалар билан ишлашнинг янги тизими таклиф этилди
- "Олимнинг нурли йўли" – Нурбой Жабборов замондошлари зикрида
- Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Москвада оммавий ахборот воситалари ва коммуникациялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
- Cифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган дорихоналар аниқланди
- Самарқанд вилояти туманларини ихтисослашув асосида ривожлантириш чоралари кўриб чиқилди
Сунъий интеллект нима учун ҳеч қачон инсон ўрнини боса олмаслиги маълум бўлди
- Олимлар олтиннинг нима учун рангсизланмаслигини аниқлашди
- Қурбон ҳайити намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди
- Ўзбекистонда 26 майдан мактаб ўқувчиларини бир мактабдан бошқасига кўчириш вақтинча тўхтатилади
- Ўзбекистон миллий жамоасининг ЖЧ-2026 учун таркиби эълон қилинди
- Президентимиз миллий терма жамоани жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди