"Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади", деб ёзади вазир ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида.
Шунингдек, Ш.Шерматов бу хайрли амални давом эттириб буни ўзига хос челленжга айлантириш ташаббусини ҳам илгари сурди. Бунда ҳар ким устозлари билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol хештеги билан тарқатиши мумкин. Челленжга қўшилинг!