Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) томонидан иқтидорли шахматчимиз Бегмуратова Сарвинозга аёллар ўртасида FIDE спорт устаси унвони берилди.
Бегмуратова Сарвиноз ушбу унвонни 12 ёшида қўлга киритиб, Ўзбекистон шахмати тарихида энг ёш аёллар ўртасидаги FIDE спорт устаси сифатида тарихга кирди.
Маълумот учун: 2019 йилда 13 ёшида Омонова Умида мазкур унвонга сазовор бўлган эди.