Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йил 13 майдан бошланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси хабар берди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар юртимизнинг 9 та ҳудудидаги Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри учади.
Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича:
- Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
- Эмлаш ишлари олиб борилди;
- Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
- Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
- Ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, сим-карта ва қувватлагичлар тақдим этилмоқда.