Бу ҳақда АҚШ Божхона ва чегара хизмати ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга айтилишича, қайиқда жами 7 киши бўлган. Уларнинг уч нафари АҚШ фуқароси, қолган тўрт киши (уч эркак ва бир аёл) ўзларини Ўзбекистон фуқароси деб таништиришган. Улар АҚШ ҳудудида бўлиш учун ҳеч қандай ҳужжатга эга эмаслиги аниқланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу кема АҚШ Виржин оролларидаги Сен-Жон оролидан йўлга чиққан.

"Қўлга олинган ўзбекистонликлар Рамей сектори Чегара хизмати агентларига топширилиб, улар билан иммиграция тартиб-таомиллари ва депортация ишлари олиб борилмоқда", — дейилади хабарда.