“Дунё“ ААнинг хабар беришича, тантанали маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйе жорий йил апрель ойида бўлиб ўтган биринчи “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи“ саммити якунларини юксак баҳолади.

Еврокомиссия раҳбари ЕИнинг Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш тарафдори эканини тасдиқлади.