Учрашувда юқори суръатда ривожланиб бораётган ва аниқ натижалар бераётган Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни мувофиқлаштириш ва амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Келишувлар ижросини мониторинг қилиш бўйича яратилаётган механизм давлатларимиз раҳбарлари томонидан қўйилган вазифаларни ҳал этиш борасида Президент Администрациялари ўртасида ҳамкорликнинг самарали воситасига айланишига ишонч билдирилди.
Бундан ташқари, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликнинг асосий йўналишлари, жумладан, инновацион лойиҳалар ва минтақалараро алоқалар атрофлича муҳокама қилиниб, гуманитар соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва меҳнат миграцияси масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича яқиндан мувофиқлаштириш ва биргаликда ишлаш муҳимлиги таъкидланди.