Транспорт вазирлигининг хабар беришича, байрам кунлари — 5, 6, 7 ва 8 июнь кунлари — Самарқанд ва Тошкент ўртасида Афросиёб тезюрар поездининг қўшимча қатновлари амалга оширилади.

Ҳаракат жадвали:

Самарқанд → Тошкент — жўнаш 10:55 да, етиб келиш 13:15 да
Тошкент → Самарқанд — жўнаш 13:56 да, етиб келиш 16:14 да

Чипталарни eticket.railways.uz, Uzrailways Ticket мобил иловаси ва темир йўл кассаларидан олиш мумкин.