Ўзбекистон ва Озарбайжон футбол уюшмалари ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда ўз қўшма номзодини илгари сурди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси маълум қилди.
Қайд этилишича, Озарбайжон билан бирга Ўзбекистон ҳам нуфузли мусобақани қабул қилишга ҳар томонлама тайёр. Сўнгги йилларда стадионлар халқаро стандартларга мос равишда тартибга келтирилди.
Қўшимча равишда, Осиёнинг U-20, U-23 турнирлари, Марказий Осиё тарихида илк бор ўтказилган футзал бўйича Жаҳон чемпионати мезбонлиги катта тажриба вазифасини ўтади.
Ушбу мезбонлик FIFA президенти Жанни Инфантино томонидан тарихдаги энг яхши мундиал сифатида эътироф этилди.