Кнессет (Исроил парламенти) Исроил ҳукуматини Исроил суверенитетини Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига қадар кенгайтиришга чақирувчи декларация қабул қилди. Бу ҳақда Ynet портали хабар берди.
Унга кўра, Кнессетнинг 120 депутатидан 71 нафари ушбу резолюцияни ёқлаб, 13 нафари қарши овоз берган, деб хабар беради tass.ru.
Ҳужжат юридик ёки қонунчилик кучига эга эмас ва декларатив хусусиятга эга, дея қайд этади Ynet.