Қайд этилишича, эски турдаги ҳисоблагичлар кўрсаткичларининг ўз вақтида маълумотлар базасига киритилмаслиги тўловларда тушунмовчилик ва кечикишларга сабаб бўлаётган эди.

Янги ҳисоблагичлар эса:

  • сув истеъмоли ва босимини аниқ ўлчаш,
  • носозликлар ва ташқи аралашувларни аниқлаш,
  • барча маълумотларни масофадан узатиш имконини беради.

Маълумотларга кўра, дастлабки синовлар Шайхонтоҳур туманининг айрим ҳудудларида муваффақиятли ўтказилган. Белгиланган режага кўра эса жорий йилнинг учинчи чорагидан бошлаб эски ҳисоблагичларни янгисига алмаштириш ишлари Янгиҳаёт туманида старт олади.

Ушбу тизим орқали хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, шунингдек ҳисоб-китобларни аниқ ва шаффоф амалга ошириш мақсад қилинган.