Самарқанд шаҳрида геологик хизматлар кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхона директори муқаддам ўзининг Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида маъсул лавозимларда ишлагани ҳамда ўзида Самарқанд ва Жиззах вилоятлари ҳудудларида амалга оширилган геологик-қидирув ишлари натижасида яратилган олтин маъданлари жойлашган махфий геологик харита ва фотосуратлар борлигини айтиб, уларни 25 минг АҚШ долларига сотишини айтади.
Самарқандда геология соҳасида фаолият юритувчи хусусий корхона раҳбари маҳаллий фуқаронинг ишончига кириб, олтин маъданлари жойлашган махфий геологик харита ва фотосуратлар борлигини айтган. У бу маълумотларни 25 минг долларга сотишни таклиф қилган ва бу орқали ноқонуний даромад олишни кўзлаган.
ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс келишилган пуллардан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тегишли ташкилотлар берган хулосага кўра, ушбу шахс иддао қилаётган ҳеч бир маълумот махфий ҳисобланмайди.
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти таркибидаги “Муборак магистрал газ қувурлари” бошқармаси газ тарқатиш станцияси бўлими Шаҳрисабз ГТС оператори Қарши шаҳрида яшовчи фуқарони юқори лавозимдаги танишлари орқали “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти тизимидаги ташкилотлардан бирига назоратчи лавозимига ишга олиниши учун 4 000 АҚШ доллари талаб қилади.
ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда оператор сўралган 4000 АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.