Айтилишича, қатор давлатларда меҳнат мигрантларини қуролли ҳаракатларда иштирок этишга ёллаш ҳолатлари кўпаймоқда.

Агентлик қуйидагилар қатъий равишда тақиқланишини эслатиб ўтди:

  • қуролли можаро ва жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга яқинлашиш;
  • ҳарбий операцияларда иштирок этиш;
  • хорижий давлатларнинг қуролли кучлари, хавфсизлик хизматлари, ҳарбий адлияси ёки бошқа куч тузилмалари сафига қўшилиш;
  • шубҳали шахслар, гуруҳлар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилаётган ёллаш ёки жалб қилиш (вербовка) таклифларига розилик бериш.

Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (https://surl.lu/epgcoh) ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилиш сўралмоқда.

Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.