Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.
Қайд этилишича, дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. 30 августда +31...+36 даража, 31 август - 1 сентябрда +28...+33 даражани ташкил этади.
Кечаси ва эрталаб ҳаво сезиларли салқин бўлади, 1 сентябрга келиб, ҳарорат кечаси 13-16 даражагача пасаяди.
Шу кунларда республика бўйича булутсиз ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши кутилмоқда, 30-31 август ва 1 сентябрда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда ҳаво булутсиз бўлади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, шимоли-ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади.
30-31 августда 10-14 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Шанба куни +34...+36 даража, якшанба ва душанба кунлари +30...+32 даража бўлади. Ҳарорат кечалари аста-секин +13...+15 даражагача пасаяди.