Шу давр мобайнида агентликнинг колл-маркази ҳамда дипломатик ваколатхоналарнинг ишонч телефонлари орқали 3400 дан ортиқ мурожаат қабул қилинди. 2100 дан зиёд фуқарога ҳужжат расмийлаштириш ва жазони ўташ муассасаларидан қайтариш бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Қайтарилганлар орасида:

  • Россиядан – 993,
  • Туркиядан – 106,
  • АҚШдан – 56,
  • Қозоғистондан – 39,
  • Кореядан – 8,
  • Арманистондан – 4 нафар,
  • Ҳиндистон, Япония, Польша ва Беларусдан – 3 тадан,
  • Мисрдан – 2 нафар ҳамда Қирғизистон, Латвия, Саудия Арабистони ва Озарбайжондан – 1 нафардан фуқаро бор.

Шунингдек, 654 нафар аёл ва 438 нафар бола, шунингдек, хорижий мамлакатларнинг депортация марказларида сақланиб келган 163 нафар фуқаро ҳам юртга олиб келинди.

Айни пайтда тегишли идоралар томонидан уларни жамиятга мослаштириш чоралари кўрилмоқда. Миграция агентлиги маълумотига кўра, бундай ишлар давом эттирилади.