Америкалик астронавтлар Рид Уайзмен, Виктор Гловер, Кристина Кук ҳамда Канада космонавти Жереми Хансен 10 кунлик парвоздан сўнг Тинч океанида, Сан-Диего соҳиллари яқинида муваффақиятли қўнди.
Миссия давомида экипаж Ердан энг узоқ масофа — 252 минг милдан ортиқ (тахминан 406 минг км) узоқликкача етиб борди. Уларнинг умумий парвоз масофаси эса қарийб 694 минг милни ташкил этди. Бу кўрсаткич 1970 йилдаги Апполлон 13 миссияси рекордини янгилади.
Парвоз 1 апрел куни Кеннеди Спейс Центердан Space Launch System ракетаcи орқали амалга оширилди. Экипаж “Орион” космик кемасида Ой атрофига айланиб ўтиб, Ерга қайтди.
Шунингдек, экипаж Ой атрофида парвоз пайтида Қуёш тутилиши, кратерлар ва “earthrise” каби нойоб манзараларни тасвирга олган.
Миссиядан сўнг астронавтлар АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаси орқали эвакуация қилиниб, дастлабки тиббий кўрикдан ўтказилди. Улар кейинчалик Жонсон Спейс Центерга қайтиши режалаштирилган.
“Артемис II” миссияси инсонларни яна Ойгa қайтариш дастурининг муҳим босқичи ҳисобланади. Энди эътибор кийинки босқич — “Артемис III”га қаратилмоқда. Унда инсонларни Ой юзасига қўндириш ва доимий база яратиш режалаштирилган.