4 ноябрь кечки пайт икки номаълум шахс Избоскан тумани Шинам кўчасидаги уйларнинг бирига ғайриқонуний равишда кириб, вояга етмаган 15 ёшли ўспиринга ҳужум қилиб, ёғоч бўлаги билан унинг бошига уриб, қўл-оёқларини мато билан боғлаб қўйган.
Кейин эса ётоқхонадаги сандиқ ичидан 10 миллион сўм пулларни талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Ҳодиса жойини кўздан кечириш давомида 4 дона қўл бармоқ излари олиниб, судга оид дактилоскопик экспертиза ҳамда жабрланувчининг олган тан жароҳатини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида, суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноятни 22 ёшли фуқаро ўзининг тергов жараёнида шахсини аниқлашни имкони бўлмаган номаълум шериги билан содир этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми «в» банди (такроран, хавфли рецидивист томонидан содир этилган босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича гумондор шахснинг жиноий шеригини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.