2022-2023-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижаларига кўра 190 375 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди. 

Шундан:

— 39 962 нафари — давлат гранти;
— 150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти:

— Кундузги таълим шакли — 118 352 нафар;
— Сиртқи таълим шакли — 45 407 нафар;
— Кечки таълим шакли — 9 139 нафар;
— Масофавий таълим шакли — 3 416 нафар.

Танлов натижаларига кўра, давлат гранти асосида ўртача балл — 121,2 баллни,  тўлов-контракт асосида ўртача балл — 95,9 баллни ташкил этди.