Бу ҳақда Бизнес-омбудсман маълум қилди.
Маълум бўлишича, туман солиқ инспекцияси масъул ходими фермерларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларни ноқонуний равишда тўхтатиб қўйган.
Қонунчиликка кўра, бундай чекловлар фақат белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилиши мумкин. Бироқ мазкур ҳолатда 197 та ҳолатда талаблар бузилган.
Аниқланган қонунбузилишлар юзасидан ходимга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида чора кўрилди.
Унга БҲМнинг 40 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Фермерлар манфаатларини ҳимоя қилиш доимий назоратда экани қайд этилди.