Банк прогнозига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган глобал иқтисодий кризисга қарамай, Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг камтарона, 1,5 фоизлик ўсишини қайд этади.

Банк 2021 йилда Ўзбекистон иқтисодиётида экспортни тиклаш ва ички талаб орқали 6,5 фоизга ўсиши кузатилишини прогноз қилмоқда. ЕТТБнинг «Минтақавий иқтисодий истиқболлар» ҳисоботига кўра, коронавирусни тўхтатиш борасидаги чора-тадбирлар таъсири оқибатида экспортнинг камайиши иқтисодиётни секинлаштиради.

Агар узоқ вақт давомида ижтимоий масофа сақлаш чоралари қўлланилса бу банк тизими барқарорлигида салбий оқибатларга олиб келиши, кризисдан илгари кузатилган хусусий секторга кредитлар ажратишнинг жадал кенгайиб бориши заиф нуқтага айланиши мумкин.

ЯИМ улушининг тахминан 8 фоизини ташкил этувчи Россиядан пул ўтказмаларининг қисқариши, туризм ва меҳмонхона секторларининг эса коронавирус пандемияси сабабли юзага келган узилишлардан кучли зарар кўриши кутилмоқда.

Ҳисоботда Хитой Ўзбекистон учун товарлар экспортининг асосий бозори бўлса-да, бу умумий экспортнинг атиги 14 фоизига тўғри келишига ва мамлакат умумий экспорт тузилмасининг бошқа Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан маҳсулот ва бозорлар жиҳатидан кўпроқ диверсификация қилинишига тушунтириш берилади.