— Буйрак трансплантацияси — мураккаб амалиёт, — дейди марказ директори Саидмурод Исмаилов. — Шу сабабли ҳам оғир хасталикдан азият чеккан кўплаб юртдошларимиз яқин-яқингача бундай ноёб операция учун илғор хорижий мамлакатларга даво истаб боришга мажбур эди. Бугун эса вазият буткул бошқача. 

Кейинги  йилларда юртимиз тиббиётидаги ижобий ўзгаришлар натижасида деярли барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, хусусан, яқин қариндошлар орасида буйрак кўчириб ўтказиш Ўзбекистоннинг ўзида, маҳаллий шифокорларимиз томонидан сифатли амалга ошириляпти.

Жумладан, марказнинг ўзида:
2017 йил — 12 та;
2018 йил — 96 та; 
2019 йил — 86 та;
2020 йил — 104 та;
2021 йил — 227 та буйрак трансплантацияси муваффақиятли бажарилди.

Ушбу инновацион муолажа турларига бўлган юқори эҳтиёж туфайли муассаса маъмурияти жорий йилдан бошлаб уларни икки сменада бажара бошлади. Яъни бугунги кунда муассаса мутахассислари томонидан ҳафтада 7-8 та ана шундай операция ўтказилмоқда. 

Натижада 2022 йил марказнинг ўзида амалга оширилган буйрак трансплантациялари сони 270 тани ташкил этди.