Ўрганишлар натижасида, 212 та уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан 18,1 млрд сўм маблағлар мақсадсиз сарфлангани аниқланди.
Хусусан:
- 15 та ҳолатда қурилиш-таъмирлаш ишлар ҳажмига 778,9 млн сўм қўшиб ёзилган;
- 18 та ҳолатда 758,1 млн. сўм кредит маблағи талон-тарож қилинган;
- 149 та ҳолатда мулкдорлардан йиғилган 15,5 млрд сўм мажбурий бадал маблағи мақсадсиз ишлатилган;
- 15 та ҳолатда 1,1 млрд. сўмга тенг бошқа ҳуқуқбузарлик ва камчиликларга йўл қўйилган.
Ҳуқуқбузарларга тегишли чоралар қўлланилди. Жумладан:
- 50 та ширкатнинг мансабдор шахслари жиноий жавобгарликка тортилган;
- 6 та ширкат раҳбарига нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қамоқ жазоси қўлланилган;
- 700 млн сўмдан ортиқ маблағлар ширкатлар ҳисоб рақамига қайтарилган.