Қайд этилишича, 2022 йилда Бухоро, Наманган, Хоразм, Қашқадарё, Фарғона ва бошқа вилоятларда умумий қуввати 1 900 МВт бўлган 8 та қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1 700 МВт бўлган 2 та шамол электр станцияларини қуриш учун лойиҳа битимлари имзоланиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, 2023 йилда Самарқанд, Жиззах, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида умумий қуввати 1 097 МВт бўлган 4 та қуёш фотоэлектр станциялари ва Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 1 600 МВт бўлган 4 та шамол электр станциялари “яшил” энергия ишлаб чиқаришни бошлайди.