2022 йил 1 июнгача ҳудудлар кесимида 2022/2023 ўқув йилида мактаб формаларига эҳтиёж аниқланади.

Кам таъминланган оилалар фарзандлари учун мактаб формаси маҳаллий бюджет ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари маблағлари ҳисобидан сотиб олинишида кўмаклашилади.

Шунингдек, 2022 йил 10 августдан ҳар бир туман (шаҳар)да мактаб формаси ишлаб чиқувчиларнинг  савдо шохобчалари ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, давлат мактаблари ўқувчилари учун ягона мактаб формаси шакллари Ҳукуматнинг 15.08.2015 йилдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган эди.