Анжуман давомида вазирлик мутахассислари томонидан 2023 йил давомида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси учун йўналтирилган маблағлар, овоз бериш жараёнида амалга оширилаётган янгиликлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси бўйича жорий йил биринчи мавсуми доирасида таклиф киритиш  жараёнлари якунланиб ҳозирда туман/ шаҳар ишчи комиссиялари томонидан модерация жараёнлари амалга оширилмоқда.  

18 март куни  соат 10:00 да овоз бериш жараёнларига старт берилиб, ушбу жараёнлар 7 апрелга қадар давом этади.

“Ташаббусли бюджет” жараёнлари уч босқичли календар режага асосан амалга оширилади бунда:

1-босқич: фуқаролар ўз таклифларини батафсил кўринишда қолдиради — 6 февралдан 25 февралгача;

2-босқич: фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар модерация жараёнидан ўтказилади —  26 февралдан 17 мартгача;

3-босқич: модерациядан ўтказилган таклифлар овоз бериш жараёнига ўтказилади  —18 мартдан 7 апрелга қадар давом этади.