Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 44,5 млрд кВт·соати иссиқлик электр станциялари (ИЭС), 9,1 млрд кВт·соати катта қувватли қуёш ва шамол электр станциялари, 6,2 млрд кВт·соати гидроэлектр станциялар, 2,3 млрд кВт·соати кичик қувватли қуёш панеллари (Rooftop) ва 689,3 млн кВт·соати блок-станциялари ҳиссасига тўғри келди.

Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 61,4 млрд кВт⋅соатни ташкил этди. Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг шу давридагига нисбатан 3,6 млрд кВт⋅соат ёки 6,2 фоизга кўпни ташкил қилди.

Экспорт: январ-август ойларида 3,1 млрд кВт⋅соат электр энергияси экспорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 753 млн кВт⋅соат ёки 31,7 фоиз кўп.

Импорт: январ-август ойларида 1,7 млрд кВт⋅соат электр энергияси импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 669,8 млн кВт⋅соат ёки 28 фоиз кам.

2026 йил авгсут ойида ишлаб чиқарилган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 фоизга кўп.

Ишлаб чиқариш: жорий йилнинг август ойида республикамизда жами 8,4 млрд кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1,1 млрд кВт⋅соат ёки 14,4 фоизга кўпни ташкил этди.

Республика истеъмоли: мазкур муддат давомида республика истеъмоли 8,4 млрд кВт⋅соатни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич 2025-йилнинг шу давридагига нисбатан 953,9 млн кВт⋅соат ёки 12,7 фоизга кўп демакдир.