Мавсум доирасида жараёнлар бир неча босқичда ташкил этилади.

Хусусан:

  • 1–20 февраль кунлари фуқаролар томонидан лойиҳалар киритилади.
  • 21 февралдан 7 мартгача тақдим этилган лойиҳалар саралаш босқичидан ўтказилади.
  • 8–10 март кунлари тарғибот ишлари олиб борилади,
  • 11–20 март кунлари эса овоз бериш жараёни амалга оширилади.

Шунингдек, 21–31 март кунлари қўшимча ғолиблар эълон қилиниши режалаштирилган.

Маълумот учун, анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.