Samsung 133-148 гигагерцли диапазондаги частоталардан фойдаланади. Синовлар компаниянинг Техасда жойлашган Америка лабораториясида ўтказилади.
Маълум қилинишича, 6G ускунаси прототипи 15 метр масофада малумотларни 6,2 Гбит/с тезликда узатиш имконини беради. Ёмон эмас, идеал шароитларда 5G охирги қурилмада камдан-кам ҳолларда 1 Гбит/с дан ортиқ тезликни етказиб беради. Шу билан бирга, Samsung прогнозларига кўра, 6G нинг энг юқори тезлиги 5Gдан "эллик баравар юқори" бўлади.