Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси раҳбарияти олдига “Жанубий Тандирча” цехига қарашли “Номозбой” газни дастлабки тайёрлаш қурилмасини қисқа муддатларда қуриб битказиш бўйича топшириқлар берилган эди.
Ўтган давр мобайнида Бошқарма жамоаси саъйи ҳаракатлари билан қурилма қуриб битказилиб, Қашқадарё вилояти Ғузор туман аҳолисига табиий газ етказиб бериш имконияти яратилди.
Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, газ қазиб чиқаришни кўпайтиришда паст босимли газ қудуқларидан самарали фойдаланиш ва Ғузор туман аҳолисининг маълум бир қатламини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш учун Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси “Жанубий Тандирча” цехига қарашли “Номозбой” кони газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси бошқарма мутахассислари иштирокида ишга қўшилди.
Айни дамда 40 минг куб метрдан 80 минг куб метргача бўлган ҳажмда истеъмолга қўйилган техник талабларга мос табиий газ “Ҳудудгазтаъминот” АЖ орқали Ғузор тумани аҳолисига етказиб берила бошланди. Бу орқали тумандаги 2500 хонадонга газ етказиб бериш имконяти яратиди.
Таъкидлаш керакки, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан “Номозбой” конидаги газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ишга туширилиши Ғузор туман аҳолиси учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрамига ўзига хос совға бўлди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати