Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамда Тошкент вилояти бўйича бошқарма ходимлари ҳамкорлигидаги тадбирда 2003 ва 1998 йилларда туғилган икки нафар фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган вақтида қўлга олинган.

Уларга тегишли спорт сумкалари текширилганда, жами 4 кг 884 граммопий”, 19 кг 863 граммгашишҳамда 380 қутиEsse Changeтамаки маҳсулотлари борлиги аниқланган ва ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 223, 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, уларгақамоқэҳтиёт чораси қўлланилди.

Шунингдек, Сурхондарё вилоятида ўтказилган алоҳида тезкор-қидирув тадбирлари давомида Афғонистондан контрабанда қилинган гиёҳвандлик воситалари аниқланди.

1978, 1981 ва 2004 йилларда туғилган уч нафар шахс давлат чегарасини бузиб, автомобиль ғилдираги камераси ёрдамида Амударё орқали сузиб ўтаётган вақтда қўлга олинган. Улардан 2 кг 708 граммопийва 8 кг 257 граммгашишмусодара қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, наркосавдогарлар ушбу моддаларни етказиб бериш эвазига куръерларга ҳар бир килограмм учун 200 АҚШ долларидан ҳақ тўлашни ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.