Шу йил 4 сентябрдан бошлаб "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Тошкентдан Жиддага ва ортга қайтувчи мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлайди.

Авиакомпания маълумотига кўра, бу Макка ва Мадинанинг мусулмон зиёратгоҳларига тез ва қулай тарзда бориш имконини беради.

Тошкент-Жидда-Тошкент мунтазам парвозлари  ҳар куни амалга оширилади.

"Ушбу йўналишдаги авиачипталар қайтарилмайдиган тариф эканлигига эътибор беришингизни ва уларни расмийлаштиришдан олдин қайтариш ҳамда қайта брон қилиш чекловлари билан диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз", дейилади  авиакомпания хабарида.

Таъкидлаш жоизки, энди Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига бориш учун ушбу  мамлакат Туризм вазирлиги портали орқали визани онлайн тарзда олишлари мумкин.