Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz платформасига республиканинг 70 дан ортиқ вазирлик ва идоралари, барча туман (шаҳар) ҳокимликлари уланган.
Бугунга қадар мавжуд вакант лавозимлар бўйича жами 100 мингга яқин танлов эълон қилиниб, ушбу лавозимларга жами 1 157 338 нафар номзод ҳужжат топширган.
Танлов ғолибларининг 14 563 нафарини 30 ёшгача бўлганлар, 14 341 нафарини аёллар, 6 603 нафарини давлат фуқаролик хизматига биринчи маротаба қабул қилинганлар ташкил этади.