Натижада 292 та оила, шунингдек, 170 нафар вақтинча ишсиз йигит-қизлар даромад топиш, рўзғорига барака киритиш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлишди.
– Мазкур акцияга айнан муборак Рамазон ҳайити арафасида старт берилганида ҳам катта ҳикмат бор, аслида, – дейди Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов. – Президентимизнинг топшириғига биноан, аҳоли бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд оилаларни камбағалликдан чиқишига ёрдам қўлишни чўзиш биринчи галдаги бурчимиздир. Ҳеч қандай мажбуриятларсиз, бепул фойдаланиш шарти билан берилаётган майдонлардан қанча кўп сердаромад олинса, халқимиз бой, ўзига тўқ бўлса, вазифамизни бажарган бўламиз. Заминдан самарали фойдаланган, ишнинг кўзини биладиган аҳоли вакиллари, ёшлар учун бу – катта имконият. Агарда улар бу юмушнинг уддасидан чиқса, келгуси йилларда ҳам кооперация шаклида ёки бошқа мулкий кўринишда ерлар уларда қолади.
Беруний, Сергели, Сурум қишлоқлари ҳудудидаги бу майдонларда шоли, дуккакли ва полиз экинлари экиш мумкин. Эҳтиёжмандларга заминни тақсимлашда адолатли ёндашувни таъминлаш учун туман кенгаши депутатлари, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази вакиллари, маҳалла фаоллари, сектор раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, бугун вилоятнинг ҳар бир ҳудудида саховат, эзгулик, янги ташаббуслар, давлатимиз раҳбарининг халқчил ислоҳотларидан туғилган олижаноб ғояларга амал қилинмоқда. Энг муҳими, одамлар бир тану бир жон бўлиб, янги Ўзбекистонни қуриш йўлида астойдил фаолият кўрсатяпти.