Корхона фаолиятининг асосий фаолияти турар жой бино ва иншоотларини қуриш битказиш бўлиб устав фонди 500 000 000 сўм этиб белгиланган. Тадбиркор Али Хайдар Хан расмий рўйхатдан ўтиш давомида давлат хизматлари кўрсатиш бўйича ўзининг холис фикрларини билдирди, дея хабар беради ДХА Фарғона вилоят бошқармаси ахборот хизмати.
Марказда кўрсатилаётган хизматлар, чет эл фуқароларига ва умуман, тадбиркорларга яратилган шароитларни кўриб жараёнларга юксак баҳо берди:
—5 йил аввал бир муддат Ўзбекистонда бўлганман, — дейди тадбиркор Али Хайдар Хан. — Ўшанда логистика марказларини қуриш бизнеси билан шуғулланмоқчи бўлганман. Лекин югур-югурлар ва тадбиркорлик билан боғлиқ хужжатларнинг чалкашлиги сабаб бу ишларни тўхтатишга мажбур бўлган эдик. Айни дамларда эса давлат хизматларини олишда ва кўрсатилишида жуда катта ижобий ютуқларга эришилганлигининг гувоҳи бўлиб турипман.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, шу кунга қадар Фарғона вилоятида 79 та хориж корхоналари ҳамда 209 дона хорижий қўшма корхоналар расман рўйхатдан ўтган.