510 миллион сўмлик маҳсулотни талон-торож қилган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор туман бўлими томонидан “A.T.M.” МЧЖ раҳбарининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, жамиятнинг улгуржи савдо бўлими мутахассиси Б.Д. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, моддий жавобгарлигида бўлган 510,6 миллион сўмлик “Реосорбилакт” дори воситасини сохта ҳужжатлар орқали нақд пулга сотиб юборишиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Д. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.