Жорий йилнинг 12 январь соат 18:00 ҳолатига кўра, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтига уланган ташкилотлар сони 13 732 тани, танлов жараёнлари давом этаётган вакансиялар 13 917 тани ташкил этмоқда.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги маълумотларига кўра, шу пайтга қадар портал орқали эълон қилинган очиқ танловларда 425 073 нафар номзод қатнашган бўлиб, улардан 6 469 нафари давлат фуқаролик хизматига қабул қилинган.
Айни пайтда порталда 130 409 нафар фуқаро ўз резюмесини шакллантирган.