The Hill нашрининг хабар беришича, Делавэр, Массачусетс, Нью-Йорк, Нью-Жерси, Пенсилвания ва Род-Айленд штатлари фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Шунингдек, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли АҚШ Конгрессининг ҳар икки палатаси турли ташаббуслар бўйича овоз бериш жараёнини сешанба кунига қолдирди.

Аввалроқ Нью-Йорк шаҳри мери Зоҳран Мамдани шаҳар аҳолисини яқинлашаётган қор бўрони ҳамда қор уюмлари сабаб йўлларда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида огоҳлантирган эди.