Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Терма жамоа умумий ҳисобда 4 та кумуш, 1 та бронза жами — 5 та медални қўлга киритди.

Ғолибларимиз билан қуйида танишинг:

  • Элбек Зоҳиджонов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Асадбек Бобоқулов – «Артель Течниcал Счоол» НТМнинг 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Расулбек Ғаффоров – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 10-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Беҳруз Элмуродов – Миришкор туман 21-мактаб, 11-синф ўқувчиси (кумуш медаль),
  • Озодбек Ахтамов – Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб, 11-синф ўқувчиси (бронза медаль),
  • Умарбек Убайдуллаев – Сергели туман ихтисослаштирилган мактаби, 7-синф ўқувчиси (Ҳоноурабле ментион).

Маълумот учун, ушбу нуфузли халқаро фан олимпиадаси совриндори бўлган ўқувчилар қуйидагича тақдирланади:

2-ўрин учун:

  • ўқувчиларга — 562 млн 500 минг сўмдан (1 минг 500 баравар);

3-ўрин учун:

  • ўқувчиларга — 375 млн сўм (1 минг баравар).

Эслатиб ўтамиз:

Маълумот учун: Ўзбекистон терма жамоаси 2024 йилги Халқаро Математика Олимпиадасида жами 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритган эди.