Тошкент шаҳар ИИББ вазиятни ўрганди. Aниқланишича, шу куни болалар ёнида уларнинг бувиси, «Катта Олмазор» маҳалласида яшовчи 1962 йил туғилган М.У. бўлган. Аёл икки нафар вояга етмаган набираларини назорат қилмагани оқибатида, улар 8-қаватнинг панжара ўрнатилмаган дераза токчасида ўтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 27 май куни “Катта Олмазор” маҳалла фуқаролар йиғинида муҳокама ўтказилди. Унда маҳалла раиси, фаоллари ва фуқаролари, туман ҳокими ёрдамчиси, Чилонзор тумани ИИО ФМБ махалла профилактика инспектори, вояга етмаганлар ишлари бўйича инспектор, инспектор-психологлар иштирок этишди.
Йиғилишда болалар хавфсизлигини уларнинг ота-оналари томонидан таъминлаш масаласи кўтарилиб, мавжуд вазият муҳокама қилинди. Хонадон эгалари билан психолог-инспекторлар иштирокида, бундай лоқайдлик ва эътиборсизлик натижасида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатлар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Туман аҳолисига, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддаси, яъни “Ота-оналар ўз фарзандларини вояга етгунларига қадар боқиш ва тарбиялашга мажбурдирлар” ҳақида эслатилди.