Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси раҳбари С.Пауэрни USAID раҳбари лавозимига тайинланганлиги билан табриклади ва фаолиятига муваффақият тилади.

Музокаралар чоғида иқтисодий ўсишни рағбатлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамда Оролбўйи минтақасидаги экологик муаммоларни ечиш борасида Ўзбекистон ва USAID ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

С.Пауэр Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ўсишга эришилаётганлигини олқишлади ҳамда Ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар тараққиёт бўйича мақсадларига эришишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

USAID администратори «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги конференциясига таклиф учун миннатдорлик билдирди ва форум ишида ўзининг иштирок этиши имкониятларини кўриб чиқишга тайёрлигини маълум қилди.

Музокараларда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил октабр ойида АҚШ Ҳукумати мамлакатимиздаги иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда тўлақонли миссия очилишини эълон қилган эди. 2021 йил 10 июнда Микаэла Мередит Ўзбекистондаги USAID миссиясининг биринчи директори вазифаларини бажаришга киришди.